Гельминтлар одамнинг энг хавфли душмани бўлиб, ҳозирги кунда 200 дан ортиқ тури учрайди.
6 мм6 метрГельминтларнинг кўпчилик турлари одамнинг ошқозон-ичак йўлларида паразитлик қилади. Ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилувчи чувалчангларнинг узунлиги турига қараб дан 4 ва ҳатто ундан ҳам узун бўлиши мумкин.
Чувалчангларнинг айрим турлари одамнинг жигарида, ўт пуфаги, ўпка, мия ёки мушак тўқималарида паразитлик қилиб яшайди, улар йиллар давомида улғайиб, бўғим ва тўқималар фаолиятининг бузилишига олиб келади.
Гижжалар организм учун зарур бўлган витамин, оқсил, углевод ҳамда кальций, ёд каби бошқа зарур элементларни ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам гижжа билан касалланган одам ҳолсиз, рангсиз бўлиб, организмнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур озиқ моддалар ва элементларнинг етишмаслиги натижасида болалар жисмоний ўсишдан орқада қолади, онг сезгиси пасаяди. Билимларни ўзлаштириш, эслаб қолиши қийинлашади. Организмнинг курашувчанлиги (иммунитети) пасайиб, турли юқумли касалликларга мойиллиги ортади. Суяклар мўртлашиб, умуртқа поғонаси қийшайиши каби ҳолатларга, шунингдек, терида оқ доғлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Гельминтлар тирик организм ҳисобланади. Улар ҳаёти давомида ажратадиган чиқиндилари ва уларнинг ўлими натижасида ҳосил бўладиган қолдиқ маҳсулотлар қонга сўрилиб, бир томондан инсон организмини заҳарласа, иккинчи томондан аллергик таъсир кўрсатади.
Гижжалар турига қараб инсон организмида бир неча ҳафтадан 40 йилгача, баъзан ундан ҳам узоқроқ яшаши мумкин.
Агар бола:
Касалликдан қутулиш учун, албатта қайси қурт касаллигини юқтирганлигини аниқлаш ҳамда даволашни тўғри олиб бориш жуда зарур. Бир одамда бир вақтнинг ўзида бир нечта қурт бўлиши мумкин.
Гельминтлар қандай йўллар билан юқади?
Қурт касаллиги соғ одамга, қурт касаллиги билан зарарланган беморлардан юқади. Беморнинг нажаси билан қуртлар ташқи муҳитга ажралади. Қуртларнинг аксарият қисми ошқозон-ичак йўли орқали, "ифлос қўллар" билан овқатланганда, қайнатилмаган сувни ичганда, мева ва сабзавотларни ювмай ейиш оқибатида юқади. Касалликни юқтиришда пашшалар катта роль ўйнайди.
Айрим гижжа касалликлари, касалликка чалинган чорва молларининг гўшти ёки жигарини ейиш оқибатида ўтиши мумкин. Ит ёки мушук каби уй ҳайвонлари касалликни тарқатувчи манба ҳисобланади.
Одамларда, айниқса мактаб ёшидаги болалар орасида энг кўп учрайдиган гижжа касалликларидан бири - энтеробиоз касаллиги. Касалликнинг узунлиги 1 см бўлган майда оқ қуртлар-остритсалар қўзғатади. Бу қурт ингичка ичакнинг йўғон ичак билан бириккан жойида яшайди, кечқурун, бола ухлаганда қуртлар орқа чиқарув тешигидан чиқиб, оралиқ бўлим, қиз боланинг жинсий аъзосига уруғ қўяди. Ҳар бир урғочи остритса 12000-17000 тагача тухум қўйиши мумкин. Тухум қўйилган жойлар қаттиқ қичиб, болани жуда безовта қилади. Бола орқа чиқарув йўли ва унинг атрофини қўллари билан қашлаши натижасида тирноқлари остига кўп миқдорда остритса уруғлари йиғилади. Бола қўлини оғзига солганда, бармоқларини сўрганда, тирноқларини тишлаганда касалликни ўзига қайта юқтиради. Кўпчилик ҳолларда юқиш жараёни узлуксиз бўлгани учун касаллик сурункали кечади. Шу билан бирга бола касалликни ўз оила аъзоларига, дўстларига юқтиради. Қўйилган уруғлардан 4-6 соатдан кейин личинкалар чиқади. Личинкалар ичакда етук остритсаларга айланади. Агар бола энтеробиоз касаллигига чалинган бўлса, уларнинг ички кийимларини, сочиқларини, шахсий буюмларини қайнатинг, сўнг ювиб, дазмолланг. Эрталаб ва ётишдан олдин орқа чиқиш томонини илиқ сув билан совунлаб ювинг, сўнг ички кийим ва сочиқларни алмаштириб туринг.
Аскаридоз. Касалликни йирик чувалчанг - аскаридалар келтириб чиқаради. Урғочисининг узунлиги 20-35 см, эркагининг узунлиги 15-20 см гача етади. Вояга етган аскаридалар одамнинг ингичка ичагида яшайди. Урғочиси бир суткада 250 мингтагача тухум қўяди. Бу уруғлар ахлат билан ташқарига чиқади. Тупроққа тушган уруғлар узоқ вақт сақланиб қолади. Аскарида уруғлари соғлом одам организмига ифлос қўл, ювилмаган мева-сабзавотлар ва қайнатилмаган сувни ичиш оқибатида ўтади. Аскарида уруғлари ичакда личинкаларга айланиб, ичак деворларидан қонга, қон орқали жигар ва ўпкага ўтади. Бу ердан маълум бир муддат ўтиб, бронх, трахея ва томоққа келиб, у ердан яна ичакка ўтади. Ичакда личинка аскаридага айланади.
Тениаринхоз. Бу одамларда кенг тарқалган гижжа касаллиги ҳисобланади. Бу касалликни тасмасимон қурт-ҳўкиз тасмаси юзага келтиради. Ҳўкиз тасмасининг узунлиги 4-6 метргача етади. У бош, бўйин, бўғимлардан иборат бўлган танадан тузилган. Унинг бошида тўртта сўрғичи бор.
Тениаринхоз одамга қандай юқади?
Агар одам хом, яхши пиширилмаган гўштни еса, тениаринхоз билан касалланиши мумкин, чунки гўштда финналар бўлиши мумкин. Бу касалликка кўпинча уй бекалари, ошпазлар чалинади, чунки улар қийма (фарш) ёки бошқа гўштли маҳсулотларнинг тузини аниқлаш учун хом яъни пишмаган ҳолида татиб кўради. Финналар ичакка тушгач, унинг ичидаги қурт ичак деворига сўрғичлари билан маҳкам ёпишиб олади. 2-3 ой давомида финналардан ҳўкиз тасмасимон чувалчанги ривожланади.
Бемор нажаси билан ҳўкиз тасмаси бўғимларини атрофга ажратиб туради. Бемор бир суткада 6-8 тагача бўғин ажратиши мумкин, уларнинг ҳар бирида 145-175 мингтагача тухум қўяди. Ҳўкиз тасма қурти одам ичагида бир неча йиллар яшайди.
Гименолепидоз. Бу касаллик пакана гижжа касаллиги деб юритилади. Бу касаллик билан асосан болалар касалланди. Бу қурт ўз номи билан кўриниб турганидек, майда оқ кулранг қурт бўлиб, узунлиги 1,5-2 см бўлади. Бу чувалчанг ҳам бошқа чувалчанглар каби, боши, бўйни ва бўғимлардан иборат танадан тузилган. Бошида 4 сўрғичи ва бироз чиқиб турган 20-30 га яқин илмоқли тумшуғи бўлади. Ҳар бир бўғимлар ўзида эркак ва урғочи жинсий органларни сақлайди. Етилган бўғиннинг асосий ҳажмини тухумларга тўла бўлган уруғлик эгаллаб туради. Ҳар бир бўғинда 180 тагача тухум бўлиши мумкин. Бу қурт одамнинг ингичка ичагида паразитлик қилади. Одам ичагида яшайдиган бу қуртларнинг сони бир неча минггача бўлиши мумкин. Одам нажаси билан ташқи муҳитга чиққан қурт тухумлари ювилмаган мева-сабзавотлар, қайнатилмаган сув ва ифлос қўллар чивинлар орқали соғлом одам оғзига, ундан ошқозон орқали ингичка ичакка етиб боради.
Тухумликлар ўз пардасидан ажралиб, ичак сўрғичларига киради ва у ерда маълум бир ривожланиш даврини ўтказади. 4-7 кундан кейин сўрғичлардан чиқиб, ўзининг сўрғичи ва илмоқлари билан ичак деворига ёпишиб олади ва ривожланади.
Қурт касаллигидан сақланиш учун:
ҚР санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси паразитология бўлими мутахассиси Ҳалима Айтмуратова